Фуқароларнинг номига кредит карта расмийлаштирган “Халқ банки”нинг юқори лавозимни ходимлари ишдан ҳайдалди, ишни прокуратура текширмоқда

Фуқароларнинг номига кредит карта расмийлаштирган “Халқ банки”нинг юқори лавозимни ходимлари ишдан ҳайдалди, ишни прокуратура текширмоқда

Куни кеча Халқ банкининг Пискент филиалидан 8 нафар ходим қиш кунида сабабсиз ишдан бўшатилди, уларнинг ҳам болалари бор. Янги раҳбар ҳеч кимни чақирмай уйига огоҳлантириш хати юборган.

Меҳнат кодексида иш топгунича икки ойлик компенсация берилади, деб ёзилган-ку, деган мазмундаги мурожаати эълон қилинди. Ҳолатга Халқ банки матбуот котиби аниқлик киритди.

“Халқ банкининг Тошкент вилояти Пискент филиалида иш фаолиятида фуқароларнинг номига кредит карта расмийлаштириш орқали ўзлаштиришга йўл қўйгани учун Халқ банки Бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 128/1-сонли қарорига биноан филиалнинг қатор ходимларига нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилган.

Жумладан, Пискент филиали бошқарувчиси ўринбосари – мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Д.О., бошқарувчи ўринбосари Д.О., Мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси А.У., Чакана хизматлар бўлими етакчи мутахассиси М.Х., Юридик мижозларга хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси Н.Х., Ходимлар билан ишлаш бош мутахассиси Ш.Ў. ва Пластик карталар билан ишлаш шўбаси бош мутахассиси Д.Т.лар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган.

Шу билан бирга, юқорида номлари келтириб ўтилган Халқ банки Тошкент вилояти Пискент филиали собиқ ходимларига нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Пискент туман прокуратурасига юборилган.

Ижтимоий тармоқларда келтирилган сабабсиз ишдан бўшатилди, деган мазмундаги мурожаатлар асоссиздир”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!