“Давлат пенсияларини тўлаш жараёнига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада белгиланишича, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб акциядорлик тижорат “Халқ банки” сайёр кассалари томонидан махсус планшетларда фуқароларнинг бармоқ изи маълумотларини Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлигига электрон сўров юбориш орқали ўзаро мос келгани тасдиқланганидан сўнг нақд пул шаклида пенсия ва нафақа тўлаш тизими жорий этилади.
Республиканинг тоғли ва олис ҳудудларида интернет тезлиги ёки бошқа муаммолар сабабли пенсия олувчининг бармоқ изларини электрон шаклда солиштириш имконияти бўлмаганда ҳамда ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома орқали бошқа шахсга тўланаётганда нақд пул шаклда пенсия ва нафақалар тўлов қайдномаларини имзолаш орқали амалга оширилади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги ва акциядорлик тижорат “Халқ банки” ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинади.
Акциядорлик тижорат “Халқ банки” томонидан пенсия ва нафақа олувчиларнинг бармоқ изи электрон маълумотларини солиштириш имконияти мавжуд махсус планшетларни харид қилишга амалий ёрдам кўрсатилади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.