Турар жой жисмоний шахснинг мулкига, хусусан, мерос ёки ҳадя тартибида ёхуд олди-сотди шартнома асосида ўтганлигидан қатъий назар 3 йил ичида сотилса, даромад солиғи тўлаши лозим.
Жисмоний шахснинг мулкида 3 йилдан кўп муддатда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадларига солиқ солинмайди ва уч йиллик муддат солиқ тўловчининг мулкида бўлган ҳар бир объекти бўйича алоҳида ҳисобланади.
Жисмоний шахс мулкида 3 йилдан кам муддатда турар жойни сотишдан олган даромадлари тўғрисида доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси), жами даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши ва даромад солиғи суммасини 1 июнга қадар тўлаши лозим. (Солиқ кодексининг 398-моддаси)
my3.soliq.uz сайтидан жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Шунингдек, жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари мазкур мол-мулкни ҳужжатлар бўйича сотиб олиш ва сотиш қиймати ўртасидаги ошган қисми сифатида аниқланади. Кўчмас мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати билан сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
Россия куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб "РИА Новости" агентлиги тарқатган хабарга кўра, Владимир Зеленский ўз партиядошларига АҚШ Конгрессига бўлиб ўтадиган сайловларда республикачилар мағлубиятга учрашини ваъда қилган.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини венесуэлалик Эгли Москедага қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда эса Москеда кучсиз, ҳеч ким танимайдиган боксчи эканлиги ҳақида турли "комментлар" тарқалди.
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.