Францияда тил қонунини бузганлар 3750 еврогача жарима тўлайди ёки мулкидан ажралади!

A A A
Францияда тил қонунини бузганлар 3750 еврогача жарима тўлайди ёки мулкидан ажралади!

Адлия вазирлиги муҳокамага қўйган қонун лойиҳаси устида баҳслар тинмаяпти. Тортишувларда мухолиф томон “Нега Литва, Латвия тажрибасига ҳавола беряпсизлар?” деган эътирозни билдирмоқда, яъни тил сиёсати Болтиқбўйи сценарийси билан боришидан айримлар хавфсирамоқда. Қолаверса, жарима билан натижага эришиб бўлмайди, бу прогрессив усул эмас деган фикрлар айтилмоқда.

Биз кичик бир тадқиқот ўтказиб, айрим мамлакатлар тажрибасини ўрганиб кўрдик.
Аввало, Болтиқбўйидан бошқа мамлакатлар тажрибаси ҳақида.

Россия. Давлат тили тўғрисидаги Россия Федерал Қонуни 3 моддасида нафақат давлат ташкилотлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар Россия ҳудудида фаолият юритувчи ҳар қандай ташкилот давлат тили (рус тили)да иш юритиши, ҳатто ташкилотни номлашда ҳам рус тилидан фойдаланиши белгиланган. Қонунни бузиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлиши ҳам алоҳида айтилган. Маълумот учун, Россияда 190 дан ортиқ миллат ва элатлар яшайди.

Грузия. Давлат тили тўғрисидаги қонунига кўра, давлат корхона ва ташкилотларида фақат грузин тилида иш юритилади, зарурат туғилса, ҳужжатлар бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин, аммо бу таржималар расмий ҳужжат ҳисобланмайди. 

Германия. Маъмурий амалиётлар тўғрисидаги қонун 23 параграфида расмий тил сифатида немис тили белгиланган. Агар масъул идорага мурожаат немис тилидан бошқа тилда қилинса, орган дарҳол унинг немис тилига таржимасини талаб қилиши керак. Немис тилидан бошқа тилда мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Польша. Давлат тили тўғрисидаги Қонун 4-моддасида давлат органларида фақат поляк тилида иш юритилиши белгиланган.

Франция. Тубон қонуни

Менга Франция тажрибаси жуда ёқди. Биз ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлари кўп экан, бу ёғига диққат билан ўқинг.

Европанинг энг кўп тиллик мамлакати Франция аҳолисининг 51 фоизи француз тилидан бошқа тилда гаплашади. Конституциясида эса фақат француз тили давлат тили деб белгиланган. Француз тилини маданий ёдгорлик сифатида сақлашга мамлакат маданият вазирлиги масъул ҳисобланади.  Расмий иш юритиш фақат француз тилида. Бу 1994 йилда қабул қилинган Тубон қонуни орқали мустаҳкамланган. 

Тубон қонуни реклама матнлари ва жой номлари, оммавий жойлардаги пешлавҳаларни, жамоат транспортидаги ёзувлар, йўл кўрсаткичлари, маҳсулотлар ва ҳатто турли мулкларга ёзилган ёзувларгача фақат француз тилида бўлишини талаб қилади. Давлат ташкилотлари томонидан иш юритиш истисносиз француз тилида олиб борилиши, терминларнинг французча муқобили турганда, инглизчаси ё бошқа тилдагисини ишлатиш тақиқланиши ҳақида ёзилади қонунда. 

Тубон қонунини бузиш жисмоний шахсга 700 евро, юридик шахсга 3750 евро жарима солинишига сабаб бўлади. Ҳатто, бошқа тилда пешлавҳаси ёки ёрлиғи ёзилган мулк мусодара қилиниши ҳам мумкин. 

2006 йилда худди шу қонунни бузгани учун Американинг Gems  компанияси 600 минг еврога жаримага тортилган!

Қонун ижросини амалга ошириш механизми шундайки, нафақат суд полицияси, балки истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ваколатли шахс ҳам ушбу қонунга риоя этилиши юзасидан суриштирув ишлари олиб бориши ва қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаб тегишли органга материалларни тақдим этиши мумкин. Бунинг учун ваколатли шахс кундуз куни бино ёки автотранспорт ичига кириб текширув ўтказиш ҳуқуқига эга. Ушбу текширувга тўсқинлик қилиш ёки керакли материалларни тақдим этмаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, ҳатто шахс қамалиши ҳам мумкин (Франция Жиноят кодексининг 433-5 моддасига кўра).

Французлар ушбу қонун асосида Меҳнат кодексининг 8, 9, 10-моддаларига ўзгартириш киритиб, ходимларнинг француз тилида иш юритишини мажбурий қилиб қўйишган. Фақат хориждан келган ходим меҳнат шартномасини ўз она тилига таржима қилдириш ҳуқуқига эга.

Атамашунослик соҳасида ҳам французлар тажрибаси менга ёқди. Ҳар йили Француз академияси расман француз тилига қабул қилинадиган сўзлар рўйхатини эълон қилади ва диққат билан тил мониторингини ўтказиб, француз тилига хос бўлмаган сўзнинг ишлатилишини аниқлагани заҳоти қонуний чора кўради.

Бугунги кунда французларда хорижий сўзларни сўзлашувда ишлатиш маданиятсизлик ва тарбиясизлик ҳисобланади. Улар ҳатто қисқартма отларни ҳам ўз тиллари орқали ясашади. Масалан, НАТО француз тилида ОТАН шаклида ишлатилади.

Мана сизга кўпмиллатли, ривожланган, демократик Франция тажрибаси!

Хўш бизда-чи? 1989 йил Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилингани билан, на уни бузганга жавобгарлик бор, на буни назорат қилиш ва на амалга ошириш механизмлари аниқ. Бу соҳада қўйилаётган ҳар бир қадам эса дарров сиёсийлаштирилиб, миллатлараро муҳораба майдонига тортиляпти. Биз шунчаки қонунни ишлатмоқчимиз, холос.

Асли расмий тил, давлат билан мулоқот инсон ҳаётининг жуда катта қисмини ташкил қилмайди. Тилни зарур даражада ўрганиш ё керак жойда таржимонлар билан таъминлаш орқали бу муаммони ҳал қилса бўлади. Ягона тилда иш юритиш қулай ва арзон. Бот-бот тил баҳси очиб, уни сиёсийлаштириб, бир-биримизга тошотарлик қилишда ҳам хайр йўқ. Жамият онгли равишда бу масалада муросага келиши керак.

Шу билан мен тил масаласидаги охирги постимни тугатдим. Хайрлиси бўлсин!

Шаҳноза Соатова


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Самолёт Тошкент шаҳрига етмай авиафалокатга учради. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.

Йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда ҳаво диспетчери ва экипаж ўртасидаги алоқа узилиб қолди

Женнифер Лопес концертидан сўнг "Бунёдкор" стадионининг аҳволини кўрдингизми? (Фото)

Кеча "Бунёдкор" стадионида жаҳон машҳур қўшиқчи Женнифер Лопеснинг концерт дастури бўлиб ўтди.

Бола ўғрилари ушланди

2023-йилдан бери камида 25 нафар чақалоқни сотиб улгурган.

Хамзат Чимаев: "У мени йўқ қилиб ташлайди"

UFC жангчиси Хамзат Чимаевнинг айтишича, UFC 308 турнирида Роберт Уиттакерда ғалаба учун имконият бўлмаган.

Боксчиларимиз Осиё чемпионатини "портлатиб ташлади"

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Криштиану Роналду икки оғиз сўз билан "Олтин тўп"ни танқид қилди

Куни кеча "Олтин тўп" учун 30 нафар номзоднинг рўйхати эълон қилинди.

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

"Биздан Арманистон жанубини тортиб олишяпти, лекин буни ҳеч ким гапирмаяпти"

Унга кўра, Зангезур йўлаги яратилиши Арманистонни "суриялашув"га олиб келиши мумкин.

Ҳиндистон АҚШ ва ЕИнинг Россия нефть импортига қарши ҳужумларига жавоб қайтарди

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал баёнотида маълум қилди.

Биз дунёдаги учинчи йирик иқтисодиётга айланаётган давлатмиз

Ҳиндистон етакчиси Моди ўзининг сўнгги нутқида Трамп ва АҚШ маъмурияти расмийларининг танқидларига жавоб берди.

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Дилшод Тўрахўжаев иши: Россия Ўзбекистонга нота йўллади

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси мазкур иш юзасидан расмий нота берди.

Ҳиндистонда икки фарзанди билан бирга яшаган россиялик аёл ғорда топилди

40 ёшли аёлнинг визаси 2017 йилда тугаган.

Нега айнан Аляска?

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путинни учрашув учун айнан Аляскага таклиф қилди.

Путин ҳеч қачон Зеленский билан музокара столига ўтирмаслигини айтди

Жей Ди Вэнс Fox News телеканалига берган интервюсида журналистнинг Трамп ва Путин ўртасида Аляскада бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Трамп Украинага хиёнат қилди?!

Агар Путин ютган нарсасини сақлаб қолса, бу бутун дунёдаги диктаторларга НАТО ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилмаётганига ишора бўлади, деб ёзади Ханнан.

Донецкни жангсиз топшириш режаси — Украина учун стратегик ҳалокат бўлиши мумкин

Жума куни кечқурундан бошлаб оммавий ахборот воситаларида 15 август куни Аляскада АҚШ президенти Дональд Трамп ва Владимир Путин муҳокама қилмоқчи бўлган «тинчлик режаси» ҳақидаги тафсилотлар тарқала бошлади.

Уиткофф Путинни нотўғри тушунганми?

Bild нашри Украина ва Германия ҳукумат манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москвадаги музокаралар чоғида Россия президенти Владимир Путиннинг таклифини нотўғри англаган бўлиши мумкин.

Бразилияда автобус ва юк машинаси тўқнашди, қурбонлар бор

Ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, 45 киши тан жароҳати олди, улардан 12 нафарининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Жомбойда ёнғин чиқди

Ёнғин натижасида “KIA BONGO”, “DAMAS” ва “GENTRA” русумли автомобиллар зарарланган.

Туркияда кучли 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди

Турли шаҳарларда, жумладан, Истанбулда ҳам ер силкиниши сезилган.

Болгарияда чўкиб кетган йигитнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Болгариянинг Созопол шаҳрида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси украиналик қизни қутқаришга уриниш пайтида сув остидаги қоялар орасида қолиб ҳалок бўлганди.

Машина устида салют учирган блогер 7 суткага қамалди

3 август куни содир бўлган ҳодиса видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Таиландда 30 қаватли минора қулаб тушди

Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.

Қозоғистонда йўқолган вертолёт парчаси ва экипажнинг жасади топилди

Эслатиб ўтамиз, EC-145 вертолёти 25 июль куни бедарак йўқолган

Тошкентда 3 нафар эркак банкоматни ўғирламоқчи бўлди

Ерга тушиб кетган банкомат овози фуқароларнинг эътиборини тортганидан шубҳаланиб, улар шикаст етган банкоматни ташлаб воқеа жойидан қочиб кетишган.

Фарзандлари онасини кўришни истамаган аёл алимент пуллари ундирилди

Олтиариқ туманидаги ҳодиса бизни ачинарли ҳақиқатга яна бир бор тўқнаштиради: онанинг фарзандларини ташлаб кетиши.

Хитой фуқароси АҚШдаги ҳибсхонада ўз жонига қасд қилди

32 ёшли йигит ювиниш хонасида бўйнига осилган ҳолда топилган

2023 йилдан буён Исроил томонидан Ғазога 100 минг тонна бомба ташланди

Сўнгги 24 соат ичида Ғазода Исроил томонидан 100 нафар киши ўлдирилди

Ғазода очликдан ҳалок бўлганлар сони 197 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги директори Мунир ал-Барш ижтимоий тармоқда маълум қилди.

ҲАМАС: Исроилнинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режаси "катта хақ тўлашга олиб келади"

ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.

БМТ инсон ҳуқуқлари комиссари Исроилни Ғазодаги ҳарбий режадан воз кечишга чақирди

Бу ҳақда хорижий ОАВга таянган ҳолда Report нашри хабар берди.

Ҳизбуллоҳни қўлдан қуролсизлантириш — АҚШ ва Исроилнинг найранги

Ямандаги Ансоруллоҳ ҳаракати раҳбари Абдулмалик ал-Ҳуси АҚШ ва Исроилнинг Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатини қуролсизлантириш уринишларини кескин танқид қилди.

Исроил Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини тасдиқлади

Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.

Исроил ваъдасини бузди ва ғазоликларни «секин ўлдириш»да давом этяпти

Исроил Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналарини Европа Иттифоқига ваъда қилганидан тўрт баравар кам киритди. Бу ҳақда Euractiv Еврокомиссия ҳужжатларига асосланиб хабар берди.

Хитойда хавфли вирус тарқалди. Карантин чекловлари жорий қилинди

Хитойнинг Жанубий Фошан провинциясида чикунгуня вируси катта тезликда тарқалмоқда.

Тошкентда 19 ёшли йигит кўчада кийимсиз юргани бўйича маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.

Хитойда кўчки остида 14 киши қолиб кетди

Қолган беш кишини қидириш ишлари давом этмоқда.