Францияда мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилади

Францияда мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилади

Франция ҳукумати 11 июлдан мамлакатда жамоавий спорт турнирларини ўтказишга рухсат берди.

Ушбу қарор пандемия эҳтиёт чораларини босқичма-босқич юмшатиш доирасида қабул қилинди. Қайд этилишича, ўйингоҳларга 5 минг нафардан кўп бўлмаган мухлисларнинг киритилишига рухсат берилади. 

Хусусан, Франция кубоги ва Франция лига кубоги финали доирасидаги баҳслар томошабинлар иштирокида ўтказилади. Франция чемпионати янги мавсуми бошлангач, томошабинларнинг сони мунтазам ошириб борилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Франция чемпионати ўйинлари коронавирус пандемияси сабабли март ойида тўхтатилиб, «ПСЖ» чемпионлиги муддатдан аввал эълон қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!