Франция ташқи ишлар вазири: Париж уларга муносиб бўлган русларга виза беради

Франция ташқи ишлар вазири: Париж уларга муносиб бўлган русларга виза беради

"Франция “лойиқ бўлган” Россия фуқароларига виза беришда давом этади”, — деди Франция ташқи ишлар вазири Кетрин Колонна.

“Бу режим вакилларига, урушни қўзғатувчиларга тааллуқли эмас. Бу чет элга чиқиш имкониятига эга ва бўлиши керак бўлган бир қатор Россия фуқароларига тегишли. Шунинг учун биз виза беришда давом этамиз”, деди вазир BFMTV телеканалига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша ички ишлар вазири Мариуш Камински ўзининг ижтимоий тармоқларида россияликлар учун мамлакатга кириш қоидаларини кучайтиришни буюрганини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!