Франция расмийларига TikTok ёки Netflix каби мобил кўнгилочар иловалардан фойдаланиш, шунингдек, Candy Crush ўйнаш тақиқланди.
Чекловлар вазирлик ва идораларнинг икки ярим миллион ходимининг офис қурилмаларига таъсир кўрсатди. Ҳукумат ўз қарорини киберхавфсизлик билан боғлиқ хавфлар билан изоҳлади.
Оқ уй, Европа комиссияси, Британия ва Канада расмийлари аллақачон ўз расмийларини Хитой видеохизматини ўчириб ташлашга мажбур қилишган. TikTok раҳбарияти ўз ўрнида, Хитой разведкаси билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги шубҳаларни бир неча бор рад этган.
Парижда эса ҳукумат янада "қатъийроқ" қарор қабул қилишди: келиб чиқишидан қатъи назар, барча кўнгилочар иловалар тақиқланди.
Politico нашрининг ёзишича, бундан бир неча кун аввал француз парламентарларига Американинг Whatsapp ва Signal мессенжерларини, шунингдек, Павел Дуров томонидан яратилган Telegram'ни офис телефонларига ўрнатмаслик тавсия қилинган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.