Франция ҳам коронавирус юқтирганлар сони бўйича бир миллионлик "довондан ўтди"

Франция ҳам коронавирус юқтирганлар сони бўйича бир миллионлик "довондан ўтди"

Францияда коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошди. Бу Жонс Хопкинс университети маълумотларида қайд этилди.

Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 1 000 369та касалланиш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, 34 075 нафар бемор вафот этган.

Франция коронавирус юқтирганлар сони бир миллиондан ошган дунёдаги еттинчи ва Евроиттифоқдаги иккинчи давлат бўлди.

21 октябрь куни Испания Европада ушбу кўрсаткич қайд этилган биринчи давлат бўлганди. Шу куни Чехияда коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли кескин чоралар жорий этилганини эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 41,3 миллиондан ошган, уларнинг 1,13 миллион нафари вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!