Франция Афғонистонга ҳарбий самолётлар ва махсус кучларни юборди

Франция Афғонистонга ҳарбий самолётлар ва махсус кучларни юборди

"Толибон" ҳокимиятни қўлга киритган Aфғонистон яна террорчилик гуруҳларининг бошпанасига айланишига йўл қўймаслик керак, деди Франция раҳбари Эммануэль Макрон.

Макрон Aфғонистонга иккита ҳарбий самолёт ва махсус кучларни юборишга қарор қилди. Бу 16 август, душанба куни қабул қилинди, дея хабар беради Интерфакс-Украина.

"Мен иккита ҳарбий самолёт ва махсус кучларни юборишга қарор қилдим. Улар яқин бир неча соат ичида жойида бўлади", - деди Макрон.

Шу билан бирга, Франция президенти Aфғонистонга учган аскарларнинг аниқ сонини айтмади.

Макрон AҚШ кучлари билан Кобул аэропортида амалга оширилаётган эвакуацияга ёрдам бериш учун самолётлар ва махсус кучларни юбораётганини таъкидлади.

Президент, шунингдек, Германия ва бошқа Европа мамлакатлари билан биргаликда Aфғонистондан ноқонуний миграция оқимига қарши ташаббусни илгари суриш ниятини эълон қилди. Унинг қўшимча қилишича, душанба куни у Германия канцлери Aнгела Меркел билан шу мавзуни муҳокама қилган.

У терроризмга қарши курашни ҳар қандай шаклда давом эттириш учун Европанинг бошқа давлатлари ва иттифоқчилари билан ҳамкорликда бир қанча ташаббуслар билдириш ниятида эканлигини қўшимча қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!