Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ-даражада тасдиқлади

A A A
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги баҳосини ВВ-даражада тасдиқлади

2023 йилнинг 3 март куни халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини чоп этди. Ҳисоботга кўра, мамлакатимиз суверен кредит рейтинги BB-(барқарор кутилма) даражада тасдиқланди.

2023 йилнинг 15-23 февраль кунлари "Fitch" халқаро рейтинг агентлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва бошқа идоралар мутасадди раҳбарлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар билан учрашувлар ўтказилди.

Агентлик Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини йилда икки марта қайта баҳолайди ва баҳолаш жараёнида республикадаги сўнгги иқтисодий янгиликлар билан танишади.

Ҳисоботда таъкидланишича, мамлакатимизнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захиралари, мўътадил давлат қарзи даражаси ва "BB" рейтингига эга мамлакатларга нисбатан юқори ўсиш суръатлари республика суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллардан ҳисобланади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти ташқи шоклар таъсирига қарши чидамлилик намойиш эта олди, шу билан бирга ташқи шоклар билан боғлиқ ноаниқликлар сақланиб қолмоқда.

Ҳисоботда келтирилишича, Жаҳон банкининг сўнгги эълон қилинган бошқарув сифати кўрсаткичларида Ўзбекистоннинг ўрни сезиларли яхшиланиб тўққиз поғонага кўтарилган. Бунда, мазкур ўзгариш тартибга солиш сифати ва ҳукумат самарадорлиги, аҳоли фикрини инобатга олиш ва ҳисобдорлик ҳамда коррупцияни тийиб туриш кўрсаткичларида акс этган.

Шу билан бирга, ҳисоботда Ўзбекистон Ҳукумати давлат корхоналари ва банкларни хусусийлаштириш, ҳукуматни ихчамлаштириш ва бюрократия даражасини қисқартириш, шунингдек иқтисодиётда рақобатни рағбатлантириш мақсадида имтиёзли кредитлаш ҳажмини камайтириш каби муҳим таркибий иқтисодий ислоҳотларни амалга ошираётгани ҳамда бундай ислоҳотларни давом эттириш бўйича салоҳияти юқорилиги алоҳида эътироф этилган.

2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг 5,7 фоизга ўсишига асосий омиллар сифатида юқори экспорт ҳажмлари, фискал рағбатлантириш ҳамда аҳоли истеъмолининг ўсишига сабаб бўлган пул ўтказмалари кўрсатиб ўтилган.

Агентлик глобал иқтисодиётининг секинлашуви ортидан 2023-2024 йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ўртача 5,4 фоизга ўсишини прогноз қилинмоқда.

Шу билан бирга, "Fitch" прогнозига кўра, фискал консолидация кутилганидан кўра тезроқ амалга ошиб, консолидациялашган бюджет дефицитининг ЯИМга нисбати 2023 йилда агентлик томонидан кутилган 3,9 фоиз ўрнига 3,5 фоизни, 2024 йилда 2,3 фоизни ташкил этади ("BB" рейтингига эга мамлакатлар учун ўртача - 3,3 фоиз).

Агентликка кўра, ЯИМнинг барқарор ўсиши ва солиққа тортиш базасининг кенгайиши давлат бюджет даромадларининг ортишига ҳамда давлат дастурларини кредитлаш ҳажмининг қисқаришига сабаб бўлган, шу билан бирга давлат-хусусий шериклик тизимининг йўлга қўйилиши давлат харажатларининг қисқаришига ҳамда давлат молияси бошқарувининг яхшиланишига туртки бўлади.

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2023-2024 йилларда ўртача 36,4 фоиз даражасида барқарорлашиши ва "BB" рейтингига эга давлатлар медианасидан (ЯИМга нисбатан 55 фоиз) паст даражада қолиши кутилмоқда.

Шунингдек, агентлик имтиёзли шартларда жалб қилинган узоқ муддатли кредитлар сабабли давлат қарзи билан боғлиқ хатарларни паст даражада баҳолаган.

Ҳисоботда келтирилишича, пул ўтказмалари ўсишининг барқарорлашуви ва импорт ҳажмининг ортиши натижасида 2023-2024 йилларда жорий операциялар ҳисоби дефицити ЯИМга нисбатан ўртача 4,4 фоизни ташкил қилади.

Шу билан бирга, "Fitch" прогнозига кўра Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ва ликвидлик позицияси мустаҳкам даражада сақланиб қолади, захираларнинг импортни қоплаш даражаси эса 11 ойни ташкил этади.

Агентлик 2022 йилда инфляция даражаси ўртача 11,3 фоизни ташкил этиши, 2024 йилга келиб мазкур кўрсаткич 9,0 фоизгача пасайиши прогноз қилинмоқда.

"Fitch"нинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги ва кутилмаси қуйидаги ҳолларда оширилиши мумкин:

• бошқарув сифати кўрсаткичлари янада яхшиланганда;

• иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий барқарорликни таъминловчи ислоҳотларни изчил амалга ошириш натижасида аҳоли жон бошига ЯИМ миқдорининг "BB" рейтингига эга давлатлар кўрсаткичига яқинлашганда.

Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги қуйидаги ҳолларда пасайтирилиши мумкин:

• ташқи молиявий кўрсаткичлар ёмонлашганда, пул ўтказмаларининг сезиларли камайиши ва ташқи савдо дефицитининг ошиши сабабли халқаро захиралар сезиларли даражада камайганда;

иқтисодий ўсиш суръатининг давомий секинлашиши, давлат шартли мажбуриятларининг давлат томонидан қопланиши туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбати кескин ошганда ёки суверен фискал захиралар камайганда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Доллар ва евро кескин кўтарилди

Марказий банк 2025 йил 13 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Ўқитувчи аёл Ислом Каримов номидан хат ёзиб, ҳокимдан 700 минг доллар сўрагани маълум бўлди

Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.

Юртимизда яна бир порахўр амалдор қўлга тушди!

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украина кутилмаганда ҳаво жангида ғалаба қозонди: F-16 Россиянинг Су-35 самолётини уриб туширди

Украина ҳаво жангида тарихий ғалабага эришди: тарихда биринчи марта Ғарбий F-16 қирувчиси Россиянинг Су-35 Фланкер самолётини уриб туширди.

“Келинг, шундай келишайлик: Биз Украинада бундай ракеталарни маълум миқдорда жойлаштирамиз"

АҚШ 2021 йилда Россиянинг Украина бетарафлигини эълон қилиш таклифидан бош тортган

Доллар курсида шиддатли пасайиш кузатилди

Марказий банк 2025 йил 10 июндан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Кремль "ёнмоқда" - Сербия Украинага яқиндан ёрдам бермоқчи

Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Вучич маълум қилди.

Эрон Исроилнинг F-35 қирувчи самолётларини уриб туширди

Бу ҳақда Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.

Эрон махсус кучлари уриб туширилган учинчи Исроил самолёти учувчисини қўлга олди

Ҳозирча ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ.

Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг БАА терма жамоасидан икки футболчи ҳайдалди

Эслaтиб ўтамиз, 5-июнь куни Ўзбекистон БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб, тарихда илк бор ЖЧга йўл олди.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Даҳшат! Вафот этган 88 ёшли аёл тобутда ҳушига келди

IDNES.cz нашрининг ёзишича, унинг турмуш ўртоғи 30 май куни тез ёрдам чақириб, хотинида ҳаёт белгилари йўқлигини маълум қилган

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Роналду "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" соҳибини аниқлаш мезонлари ҳақида гапирди.

«Жаҳаннам дарвозаси» кратери тез орада сўнади

Туркманистоннинг Қорақум саҳросида ярим асрдан буён ёнаётган «Жаҳаннам дарвозаси» кратери сўнишни бошлади, деб хабар берди Daily Mail.

Эрон Ҳайфага зарба бериш учун гипертовушли ракетадан фойдаланди

Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги маълум қилди.

"Бу ҳали бошланиши": АҚШ Украинани даҳшатли фалокат ҳақида огоҳлантирмоқда

Эрон АҚШ учун Украинадан кўра муҳимроқ бўлиб қолди

Эроннинг Исроилга учирилган ракеталари "юқори ҳалокатли" каллаклар билан жиҳозланган

Бу ҳақда Эроннинг Fars ахборот агентлиги масаладан хабардор манбасига таяниб хабар берди.

Кутилмаган бурилиш: Эрон АҚШнинг талабига "Хўп" дейишга тайёр

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи мамлакат АҚШнинг талабига рози бўлишини айтди.

Фотофакт: АҚШ расман Россия ҳудудига айландими?

Ижтимоий тармоқларда Пентагоннинг бир пости муҳокама қилинмоқда: Америка байроғи кунига бағишланган расмда тасодифан Россиянинг уч рангли байроқлари жойлаштирилган.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бошлиғи ва ўринбосари Исроил ҳужумларидан кейин вайроналар остида қолиб кетди

Бу ҳақда Iran International телеканали хабар берди.

Дрон ҳужуми: Қозон ва Нижнекамск аэропортлари вақтинча ёпилди

Унинг қўшимча қилишича, Ижевск аэропортида ҳам чекловлар жорий этилган.

Исроил Эроннинг Машҳад аэропортида ёнилғи қуяётган самолётга ҳужум қилди (видео)

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Исроилда беш нафар Украина фуқароси ҳалок бўлди

Украина консуллиги қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун Исроил полицияси билан ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳиндистонда вертолёт ҳалокатга учради

Хабарга кўра, ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкин. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ва полиция ишламоқда.

Нетаняҳу Эрон разведкаси бошлиғи Муҳаммад Козимийнинг йўқ қилинганини тасдиқлади

Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди.

Молдова пойтахтида полиция ЛГБТ мухолифларини шафқатсизларча калтаклади ва ҳибсга олди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари эса бузуқликни тарғиб қилишга қарши бўлганларга нисбатан кескин чоралар кўрмоқда.

Москва Киевга яна 1200 та ҳалок бўлган украиналикнинг жасадини топширди

Украина томони эса ҳалок бўлган россияликларнинг 27 та жасадини Россияга қайтарди.

ЦАХАЛ: Исроил армияси Теҳрондаги 80 дан ортиқ нишонларга зарба берди

Уч кундан кам вақт ичида Эронга тегишли 170 дан ортиқ нишонлар ва 720 та ҳарбий инфратузилма объектлари йўқ қилинган.

Эроннинг Исроилга зарбалари қандай оқибатлар олиб келди?

Исроил ССВ маълумотларига кўра, Эрон ҳужумлари оқибатида сўнгги 24 соат ичида 12 киши ҳалок бўлган, 385 нафар инсон тан жароҳати олган.

Эрон осмони ёпилди — БААни 2000 нафар россиялик сайёҳ тарк этолмасдан турибди

13 июн куни Исроил Эронга биринчи зарбаларни берганидан сўнг, Эрон ҳукумати ўз ҳаво кенгликларини ёпиб қўйди. Бу натижада авиакомпаниялар рейсларни бекор қилди ёки жадвалларга ўзгартиришлар киритди.

Эрон келишувга тайёр, Исроил эса янги ҳужумга тайёрланмоқда

Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигини кафолатловчи битим тузишга тайёр, дея баёнот берди мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи.

Трамп 36 та давлат фуқаролари учун АҚШга киришни чекламоқчи. Ўзбекистон рўйхатда борми?

АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.

Моссаднинг "пухта" операцияси: портловчи моддалар Эронга чемоданларда олиб кирилган

The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.

Эрон ҳужумлари пайтида Исроил ҳаво мудофаа тизими заифлашгани маълум бўлди

Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.

Германия Исроилнинг Эронга ҳужумларини қўллаб-қувватламоқда

Израиль Ташқи ишлар вазири Гидон Саар Германия ташқи ишлар вазири билан суҳбат чоғида Исроил Эрон ҳудудига ҳужумларини давом эттиришини маълум қилди.

Исроил Эрон фуқароларига мурожаат қилди: "Бу ҳудудлардан кетинглар"

"Биз айтмагунимизгача қайтманглар", дея қўшимча қилинади мурожаатда.

Паркентда 3 нафар бола бассейнда чўкиб, вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Трамп Эронни жиддий огоҳлантирди: "Бу ишни қила кўрманг..."

Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.

Эрон расмийлари Исроилга «ахборот ёрдами» учун ўлим жазоси билан таҳдид қилмоқда

Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.