Финляндияда расмийлар рус мактабини ёпмоқчи

Финляндияда расмийлар рус мактабини ёпмоқчи

Финляндияда расмийлар «миллий хавфсизликка потенциал таҳдид» туфайли мамлакатнинг шарқий қисмидаги фин-рус мактабини ёпиш ниятида. Бу ҳақда Илталеҳти газетаси хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда .

Расмий равишда маҳаллий ҳокимиятлар талабалар сонининг қисқариши сабабли учта филиалга эга Шарқий Финляндия мактабини ёпишни истамоқда. Шу билан бирга, газета манбаларининг таъкидлашича, бу Финляндия миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Расмийлар русларнинг Финляндияда ўз мактабига эга бўлишига рухсат беришни хоҳламайдилар. Бундан ташқари, улар «Россияпараст тарғибот» дан қўрқишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!