Финляндия Россия Федерацияси билан чегаралари яқинида бир қатор машғулотлар ўтказади

Финляндия Россия Федерацияси билан чегаралари яқинида бир қатор машғулотлар ўтказади

Апрель ойининг охиридан июнь ойининг бошигача Финляндияда қуруқликдаги кучларнинг маневрлари ўтказилади.

Кейинги «Arrow 24» машқлари 26 апрелдан 14 майга қадар мамлакат жануби-ғарбида бўлиб ўтади. Уларга 2,6 мингга яқин киши, жумладан, Латвия, Эстония ва Буюк Британия ҳарбий хизматчилари жалб қилинади.

14-23 май кунлари ҳаво ҳужумидан мудофаа, 13-25 май кунлари артиллерия ўқув машғулотлари ташкил этилади.

Кейинги, 27-31 май кунлари Repo 24 машқлари Россия чегарасига яқин жойда, Кюменлааксо шаҳрида бўлиб ўтади. Уларда 2,1 мингга яқин киши иштирок этади.

24 апрелдан 7 июнга қадар авиация Финляндия жануби ва шимолидаги қуруқликдаги кучларнинг маневрларида иштирок этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!