Январь ойида ижтимоий тармоқларда банан меваларининг Ўзбекистонга Хитойдан олиб кирилиши ва уларда коронавирус инфекцияси борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Давлат Статистика қўмитаси ушбу миш-мишлар таъсирида Республикада банан нархи арзонлашганини маълум қилди.
Қўмита маълумотлари бўйича февраль ойида бананлар 5,5 фоизга арзонлашган. Одатда уларнинг нархи Янги йил байрамидан кейин пастларди ва кўпинча январь ойида тахминан 1 фоизга арзонлашгани сезиларди. 2020 йилнинг январь ойида ҳам вазият деярли шундай кечди ва нархлар аввалига 0,8 фоизга арзонлашди.
Қўмитага кўра, февраль ойида нафақат банан, балки бошқа сабзавотлар, жумладан сабзи (0,7 фоиз), апелсинлар (0,6 фоиз), карам, тузланган ва маринадланган помидорлар (0,4 фоиз) ва шолғом (0,2 фоиз) арзонашган.
15 февралдаги хабарда Ўзбекистонга сотиладиган бананларнинг деярли барчаси Эквадордан келтирилиши, Хитой ҳеч қачон Ўзбекистонга банан етказиб бермагани, чунки у мазкур мевани экспорт қиладиган мамлакат ҳисобланмаслиги маълум қилинган.
Шунингдек, коронавирус фақат тирик мавжудотлар хусусан одамдан одамга, ёки ҳайвондан одамга юқиши мумкин. Банан Хитойда етиштирилган бўлса ҳам ундан коронавирус инфекциясинин юқтириб олиш ҳаёт ҳақиқатига зид. Аввал ЖССТ коронавируснинг чивин ёки пашша чақиши оқибатида, яъни қондан одамга юқиши мумкинлигини инкор қилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.