"Фенербахче" бошқа лигага ўтиш бўйича учрашувда қатнашади

"Фенербахче" бошқа лигага ўтиш бўйича учрашувда қатнашади

"Фенербахче" президенти футболчилар билан бошқа лигага ўтиш бўйича учрашув ўтказди.

У футболчиларга раҳбариятнинг режалари ва имкониятлар ҳақида маълумот берган.

Эртага, сешанба куни директорлар кенгаши мажлис ўтказади ва унда клуб иштирок этадиган чемпионат бўйича якуний қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, "Фенербахче" сафарда "Трабзонспор" устидан ғалаба қозонгач (3:2), мезбон жамоа мухлислари майдонга тушиб кетишди ва ғалабани майдон марказида нишонлаётган футболчиларга ташланишганди. Натижада, клуб Туркия чемпионатидан чиқиб кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!