Фавқулодда ҳолатларни борича ёритиш керакми ёки йўқ?

Фавқулодда ҳолатларни борича ёритиш керакми ёки йўқ?

Адлия вазирлигида журналистлар учун “ОАВда фавқулодда вазиятларни ёритишнинг ҳуқуқий жиҳатлари” мавзуида онлайн-семинар бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган вебинарда юридик фанлар доктори, ЮМОМ кафедра мудири Бобоқул ТОШЕВнинг “Фавқулодда вазиятлар журналистикасининг ҳуқуқий жиҳатлари” ҳақидаги маърузаси тингланди.

Ҳозир “Техноген офатларни ОАВда ёритишнинг ўзига хос жиҳатлари: халқаро тажриба ва миллий амалиёт” мавзуида ФВВ масъул ходими Самандар Ҳикматуллаев маъруза қиляпти.  — Турли  фавқулодда ҳолатларни ёритишда эҳтиёткор бўлиш керак. Масалан, чўкиб кетган боланинг мурдасини, автоҳалокатга учраган одамнинг суратини бериш орқали унинг яқинлари руҳиятига ёмон таъсир кўрсатиш мумкин. Ахборот етказишда қонунчиликка амал қилиш керак. Тўғри, фавқулодда ҳолатларни ёритиш керак, лекин фавқулодда ҳолатларда одамлар ўзларини қандай тутишлари кераклигини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўргатиш тўғрироқ бўлар эди. Журналистларнинг ҳамкорлиги бу ерда жуда муҳим, — таъкидлади С.Ҳикматуллаев.

Шундан сўнг, ЎзЖОКУ ўқитувчиси Беруний Алимовнинг “Фавқулодда ҳолатларини ёритишда журналистлар фаолиятидаги этик чекловлар” номли маърузаси тингланди. — Юқорида ҳозир мутахассислар томонидан давлатимизда фавқулодда ҳолатлар соҳасини ёритадиган журналистлар камлиги, борларида ҳам мавзуни ёритишда профессионаллик етишмаётгани, баъзан улар томонидан соҳадаги атамалар ҳам нотўғри қўлланиш ҳолатлари учраётгани таъкидланди.

Яна бир муаммо ҳозирда соғлиқни сақлаш соҳасида содир бўлган фавқулодда вазият пайтида инфодемия атамаси пайдо бўлди.   Инфодемия хатоларнинг бўрттирилиши, ёлғон хабар ва миш-мишларнинг авж олишига олиб келмоқда. У, шунингдек, самарали жавоб чоралари кўрилишига ҳалал бериши, касалликнинг олдини олиш учун таклиф этиладиган ечим ва маслаҳатларга нисбатан чигаллик ва ишончсизлик туғилишига сабаб бўлиш мумкин.

Инглизларда бир ақида мавжуд: “Қон чиқмаса ҳисобмас”. Биламизки, одамлар қонли воқеалар, жанжалли ҳодисалар ва таҳдидларга оид ахборотларга ўч. Кўплаб ОАВ вакиллари асосан шундай хабарларни ёритишдан манфаатдор бўлаяпти. Аммо бу инсонлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши, улар кўнглида ваҳима ва қўрқинч уйғотиши ва аянчли фожеаларга олиб келиши мумкинлиги, бу воқеалар ортида инсон тақдири ётгани улар учун муҳим эмас. Аммо Ўзбекистон журналистларининг касб этикаси кодексида ҳам журналист одамларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқини ҳурмат қилади. Шахс шаъни ва қадр-қиммати камситилишига йўл қўймайди, дейилган. Журналистлар мазкур қоидаларга амал қилиши зарур ва шарт деб ҳисоблайман.

Римликларда бир тушунча бор. Яъни, Сиз ўсиб келаётган гулга қанчалик сен гўзалсан, чиройлисан десангиз у ҳақиқатдан гўзаллашиб, чиройли ўсади. Агарда унга сен илонсан, ҳунуксан десангиз у албатта, илон шаклида ўсади. Мажозий маънода журналистлар ҳам ахборот етказишда мана шу жиҳатни ҳам ёдда тутишлари керак.

Журналист фавқулодда вазиятларни ёритишда нималарга эътибор қилиши керак?

  • Этика жиҳатидан вазмин ва масъулиятли бўлиш;
  • Ижтимоий жиҳатдан масъулиятли бўлиш;
  • Фақат битта ҳудуддагина содир бўлаётган фавқулодда ҳодисалар, ҳолатларни ёртиш орқали шу ҳудуд ҳақида нотўғри имидж шакллантириб қўймаслик. Яъни, воқеа-ҳодисаларни ёритишда ахборот мувозанатини бузмаслик керак;
  • Шов-шувли хабар бўлишидан ёки ваҳима тарқатишдан ўзини тийиш;
  • Ишончли, илмий асосланган, ҳаққоний ва синалган манбалардан фойдаланиш;
  • Мазкур вазият туфайли аҳоли орасида хавотир уйғонишига сабаб бўладиган ҳолатларга ойдинлик кирита оладиган олимлар, тадқиқотчилар, жамоат саломатлиги соҳаси мутахассислари, олий ўқув юртлари ишчи-ходимлари ҳамда бошқа билим соҳаси мутахассисларидан иқтибослар келтириш;
  • Касаллик тарқалишини тўхтатиб туриш ва/ёки сусайтиришга ёрдам берувчи чоралар тўғрисида ёзиш;
  • Беморларнинг соғайиши, касалликка қарши курашиш чораларини кўраётган одамлар ҳамжамияти, ёки ёндашувлари ўрганилишга лойиқ бўлган мамлакатлар тўғрисида сўзлаб бериш;
  • Ўз соғлиқлари ва улар суҳбат қураётган кишиларнинг соғлиқларини муҳофаза қилишга тааллуқли бўлган расмий тавсияларга риоя этиш;
  • Беморларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигини ҳурмат қилиш ва уларнинг шахсиятларини ошкора қилмаслик ҳамда уларнинг розилигисиз улар ҳақида тўлиқ маълумот бермаслик;
  • Эпидемиология асосларидан бохабар бўлиш;
  • Одамлар орасида чалкашлик, ташвиш ва қўрқув янада кўпайишига ҳисса қўшадиган, ёлғон ахборот тарқатувчи кишилар фикрларини оммалаштирмаслик зарур — таъкидлади Б.Алимов.
    Семинар сўнггида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
    Тадбирдан хулоса эса шундай бўлди: фавқулодда вазиятларга оид хабарлар аҳолини ваҳимага солмайдиган ва инсон шаънига тегмайдиган, маълумотлар асл ҳолича, бўрттириб ёки яширмаган ҳолатда холис ёритилиши керак!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Мудофаа вазирлиги мурожаат билан чиқди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қурбонига айланди (фото)

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Буюк Британия Путинга «энг замонавий» қанотли ракеталар билан хабар юборди

Мудофаа вазири Люк Поллард СПEАР ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини «Буюк Британия Қуролли Кучлари салоҳиятида сезиларли сакраш» деб таърифлади.

Дунёнинг табиий захирлари қиймати бўйича энг бой 10 мамлакати

Германиянинг Statista компанияси маълумотларига кўра, табиий захиралари қиймати бўйича энг бой мамлакат — Россия. Мамлакатнинг табиий бойликлари 75 трлн долларга баҳоланган.

Филипп Киркоров қидирувга берилди

У Россия халқ артисти унвонига эга.

Гурулев АҚШни ядровий кулга айлантирмоқчи

Шундан сўнг, депутатнинг сўзларига кўра, ҳеч ким Россияга ATACMS ёки "Storm Shadow" ракеталарини отишни хоҳламайди.

Майк Тайсон жанг олдидан рақибига тарсаки туширди

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг Арлингтон (АҚШ)даги 80 000 ўринли АТ&Т стадионида бўлиб ўтади.

Эрон етакчиси Али Хоманаий комада

Турли оммавий ахборот воситалари Эрон олий раҳбари Али Хоманаий комада эканлиги ва унинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида хабар бермоқда.

2025 йилда «Реал»ни ким бошқариши маълум бўлди

Карло Анчелотти 2025 йил ёзида «Реал Мадрид»дан кетганидан сўнг, унинг ўрнини Хаби Алонсо (ҳозир «Байер»ни бошқармоқда) эгаллайди. Бу ҳақда Vprognoze.ru журналист Флориан Плеттенбергга асосланиб хабар берди.

Чарчаган Исроил аскарлари хизмат қилишдан бош тортди

Исроил армияси заҳирадаги кучлар, жумладан, Ғазо ва Ливандаги жангларда қатнашаётган ҳарбий жанговар бўлинмалар сони сезиларли даражада қисқарганидан хавотирда, деб хабар бермоқда Исроилнинг Ynet портали.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Зеленский украиналикларни ваҳима қилмасликка чақирмоқда

Украинада ваҳима тарқалди.

Ўзбекистон Осиёдан ЖЧ-2026га тўғридан тўғри йўлланмага эга чиқиш учун 4-даъвогар

Осиёда 2026 йилги жаҳон чемпионати ҳал қилувчи саралаш босқич 6-тур ўйинларидан кейин We Global Football портали миллий жамоаларнинг океан ортидаги турнирга бориш имконияти фоизларини янгилади.

Украина Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони: «Хуш келибсиз, Учинчи жаҳон уруши бошланди...»

Россия иттифоқчилари Украинага қарши урушда бевосита иштирок этганидан сўнг, Учинчи жаҳон уруши бошланди, деб ҳисоблайди Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси, Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони Валерий Залужний.

Россия Украина ҳудудига қитъалараро баллистик ракеталарида зарба берди

Россия Украина ҳудудига қитъалараро баллистик ракеталарида зарба берди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари маълум қилди.

Киев ғазабда: G20 Россияни танқид қилишдан бош тортди

G20 нинг аввалги шунга ўхшаш саммитларидан фарқли ўлароқ, бу учрашувда улар Москвани қораловчи сўзлардан ва Украинада эрта сулҳ тузишга чақиришдан қочишга қарор қилишди.

Россия яна бир даҳшатли қуролдан фойдаланди: Орешник

Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудига ATACMS ва Storm Shadow ракета зарбалари билан боғлиқ махсус мурожаатида Россия армияси Украинани энг янги ўрта масофали ракета тизимларидан бири - «Орешник» деб номланган ядросиз баллистик ракета билан урганини хабар қилди.

Зеленский: Украина бутун ҳудудини тиклаш учун кутиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский сешанба куни Владимир Путин Кремлда қолса, Киев ўз ҳудудининг бир қисмини вақтинча Россия томонидан босиб олинишига рози бўлиши мумкинлигини айтди.

Зеленский девонида ядровий қурол ҳақида баёнот берилди

Россияни мағлуб этиш учун Киевга бугун урушнинг кейинги босқичи эмас, балки тегишли миқдорда юқори технологияли қуроллар керак, деди Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк.

Макрон: Путин "ақлга қулоқ солиши," Хитой "таъсир ўтказиши" керак

Макроннинг изоҳлари Россия сўнгги ойларда бир неча бор таҳдид қилган ядровий доктринасини юмшатиш ҳақида эълон қилганидан бир неча соат ўтиб келди.

ЮНРВА бош котиби: Ғазо болалар қабристонига айланди

Ғазо болалари ўлдирилмоқда, яраланмоқда, қочишга мажбур бўлмоқда, хавфсизлик ва таълимдан маҳрум бўлмоқда.

Россия Британиянинг “Storm Shadow” ракетасини ҳам, АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS реактив ракетасини ҳам йўқ қилди

ОАВ хабарларига кўра, чоршанба куни Украина Буюк Британиядан Россиядаги нишонларга “Storm Shadow”ни йўналтириш учун рухсат олди.

Бахт кулиб боқди: «Хитойда жуда катта олтин кони топилди

Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида «ўта йирик олтин кони» топилди, дея хабар беради вилоят геология бюроси.

Россия Полшада АҚШ базаси очилганидан кейин «ядровий хавф» кучайиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Полша Россияга жавоб қайтарди.

Ангела Меркел Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш таклифини секинлаштирган

Меркел янги хотираларида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш таклифини секинлаштирганини эслатади.

Қўшма Штатлар Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзидан кечиш ниятида, - Bloomberg

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик кредитининг ярмини бекор қилишни режалаштираётганини айтди, деб хабар беради Bloomberg.

Тошкентдаги “International” меҳмонхонасини эса “Smart Fast Stroy” МЧЖ 26 млн.АҚШ долларига сотиб олибди

Smart Fast Stroy компанияси ўтган йили ташкил этилган бўлиб, у Мирзо Улуғбек туманидаги 1 гектар ер участкасини 48 млрд сўмга сотиб олган эди. (https://t.me/davletovuz/18544)

Байден маъмурияти Украинанинг 4,65 млрд долларлик қарзидан кечишни режалаштиряпти – Bloomberg

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Конгрессга Украинанинг 4,65 миллиард долларлик қарзини бекор қилишни режалаштираётганини маълум қилди.

Исроил қамоқхоналарида қанча фаластинлик бола бор?

Исроил қамоқхоналарида камида 270 нафар бола ушлаб турилибди. Бу ҳақда TRT нашри Фаластиннинг маҳбуслар ишлари бўйича идорасига таяниб хабар берди.

Трамп ҳукуматга қайтди. Энди муҳожирларнинг тақдири нима бўлади?

Сайланган президент Доналд Трамп миллионлаб одамларни депортация қилишни ваъда қилганидан сўнг, муҳожирлар, уларнинг иш берувчилари ва ҳуқуқ ҳимоячилари вазиятга тайёргарлик кўришни бошладилар.

Анқара Вашингтонга таклиф билан чиқди

Вашингтон ҳозирча Анқаранинг таклифига жавоб бермаган.

Ким Чен Ин Путинга ўзининг энг яхши генералларидан бирини юбормоқда

Жанубий Кореянинг Мудофаа таҳлили институти илмий ходими Чон Ген Чжунинг маълум қилишича, илгари бу генерал 200 мингга яқин кишидан иборат махсус куч бўлинмасига қўмондонлик қилгани ва Корея ярим оролида уруш бўлса, махфий топшириқларни бажариши керак бўлгани учун оммага танилмаган шахс бўлган.

Украина Қуролли кучлари биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — Bloomberg

Агентликка бу ҳақда Ғарбнинг номини ошкор этмаган расмийси маълум қилди.

Пезешкиан Рим папасидан Исроилга таъсир ўтказишни сўради

Эрон президенти Масуд Пезешкиан чоршанба куни Рим папаси Франциск Биринчига мурожаат йўллади.

Лукашенкодан кечирим

Лукашенко 30 дан ортиқ кишини кечиришга қарор қилди.

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 411 кун бўлди

24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.