Ижтимоий ҳаётда баъзида гувоҳи бўламиз, фарзандлар бир ота-онанинг оиласида дунёга келсада вақтлар, даврлар, ҳолатлар ўтиши билан улар бегоналаша бошлайди. Бунинг замирида оила қадриятларига тўғри келмайдиган, кўзга кўринмас унсурлар етади. Бу унсурлар табиийки ака-ука, опа ва сингилларни бир-биридан айиради. Баъзида бу унсурлар келишмовчилик бўлса, баъзида ота-онадан қолган мол-мулкка эга бўлиш кўринишида келади. Жумладан, Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига тегишли суддан юқоридаги ҳолатлар акс этган суд ҳужжати келиб тушди.
Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 23.04.2024 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор опа Д.Н.дан ундирувчи ука Т.Н. фойдасига Шайхонтоҳур тумани, Гулобод кўчасида жойлашган кўп қаватли хонадонлардан биридаги 1/8 улушининг қиймати ҳисобидан жами 130 млн. 280 минг 741 сўм пул маблағлари ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган. Қарздор томонидан мол-мулк улушидан пул маблағлари ихтиёрий муддатда тўлаб берилмаганлиги сабабли қарздорнинг мол-мулкларига банд солинган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқародан ундирувчи фуқаро фойдасига фойдасига жами 130 280 741 сўм ундириб, берилиб, мазкур ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.