Ҳеч кимни фарзандидан айирмасин экан. “Док-1 Макс” сиропи туфайли қурбон бўлган боласининг исмини ёдга олган ота-она борки, овозига титроқ киради...
Навоийлик Достон Сатторов 1,5 ёшли ўғли Дамир шамоллаб қолганида шу сиропни ичиргани, бола яхши бўлиш ўрнига аҳволи оғирлаша бошлаганини Тошкент шаҳар судида гапириб берди.
– Боламни аввал Навоий шаҳридаги шифохонага олиб бордик, – дейди Д.Сатторов. – Текширувда болада заҳарланиш бўлгани, диализ қилиш кераклиги айтилди. Лекин вилоят марказида бунга имконият йўқ экан. Болани Самарқанд шаҳрига олиб бордик. Шифокорлар дарров “Док-1 Макс” сиропини ичганми бола”, деб сўрашди. Тезкор диализ қилиш кераклиги, аммо шифохонада катетер йўқлигини маълум қилди. Тошкентдан топишга ҳаракат қилдик ва келтирдик. Ўғлимга тўрт марта диализ қилинди, лекин фойдаси бўлмади. Бутун танаси, боши, кўзларигача сув тўпланди. Боланинг ўлимидан аёлим қаттиқ стрессга тушди. Орадан бир йил ўтган бўлса ҳамки, ҳали ўзига келмади. Мана шу фожиа ортидан ҳаётимиз бутунлай ўзгариб кетди.
Яна бир жабрланувчи жиззахлик Нарзиқул Абдусаломовнинг эса бир ёшли қизалоғи Осиё “Док-1 Макс” сиропи туфайли ҳаётдан кўз юмган.
Бу инсон ҳам қизини аввал Жиззах вилоятидаги шифохоналарга олиб борган. Текширувларда эса қизалоқнинг буйраклари ишдан чиққанини ҳатто аниқлай олишмаган. Боланинг аҳволи оғирлашгач, шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилганидан кейингина болада ўткир буйрак етишмовчилиги юз бергани маълум бўлган. Бироқ, бу ерда ҳам болага биринчи ёрдам кўрсатиш имконияти йўқлиги маълум бўлган.
Н.Абдусаломов қизалоғини Самарқанд вилояти кўп тармоқли шифохонасига олиб борган. Бу ерда беморни ҳатто қабул қилишмаган. Шундан сўнг Самарқанд вилояти тез тиббий ёрдам шифохонасига боришган. Бу ердаги шифокорлар эса болани кўп тармоқли шифохонага жойлаштиришга эришган. Бироқ, минг афсуски, бу сафар ҳам катетер муаммоси юзага чиққан. Ота бу тиббий анжомни танишлари орқали пойтахтдан келтириб берган. Аммо вақт бой берилган, энди қилинган диализ ҳам, бошқа тиббий муолажа ҳам болага ёрдам бермаган...
Тошкент шаҳар суди судьяси Мусо Юсупов раислик қилаётган суд мажлисида бошқа жабрланувчилар ҳам бошидан ўтказган шундай изтиробларини сўзлаб берди.
Бугунги судда ҳам, олдинги суд мажлисларида ҳам жойлардаги шифохоналарда катетер топилмагани, бунинг оқибатида болалар икки-уч кунлаб пешоб чиқармай азоблангани, шишиб кетгани бот-бот такрорланди.
Жуда ажабланарли, шундай эмасми? Наҳотки катетер зарур бўлиб қолишини шифокорлар билмаган бўлса? Нега катетер ғамлаб қўйиш масаласини улар кўтармаган ёки шуни дорихоналарда сотиш зарурлигини мутасаддиларга таклиф сифатида билдирмаган?
Эслатиб ўтамиз, “Док-1 Макс” ва шунга ўхшаган дориларни қабул қилиш оқибатида ўтган йили 65 нафар бола вафот этган эди. Болалар ўлими билан боғлиқ дори воситалари тарқалишида иштирок этган 21 нафар айбланувчи суд олдида жавоб бермоқда.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.
Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.
Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.
Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.
Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.
Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.