Фарғонада собиқ қайнонасининг автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди

Фарғонада собиқ қайнонасининг автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳрида 29 апрель куни соат 09:00 ларда А.И. Марғилон кўчасида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган собиқ қайнонаси Э.Ў. исмли аёлга тегишли “Нексия-3” русумли автомашинасини калитини қўлидан тортиб олиб, автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми  (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!