Фарғонада мушук гўшти сотилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Фарғонада мушук гўшти сотилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон

Икки тонна гўшт маҳсулотлари чиқариш учун Фарғонада шунча мушук бормикин? Куни кеча ижтимоий тармоқларда Фарғонада одамларга мушук гўшти сотилгани ҳақида маълумот тарқатилди.

Айтилишича, 15 февраль куни Фарғона вилояти, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида аҳоли гавжум жойларда мушук гўштидан кабоб ва манти таомлари тайёрланиб, аҳолига сотилгани айтилган. Бугунги кунда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси томонидан ушбу уддабурон тадбиркор ва унинг шерикларини ҳибсга олиниб, уларга жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.

Шунингдек, маълумотда тадбиркорнинг омборидан фойдаланишга яроқсиз бўлган қарийб икки тонна гўшт маҳсулотлари топилгани маълумот ўрнида келтирилган. Агар ўйлаб кўрилса икки тонна гўшт маҳсулотлари чиқариш учун Фарғонада шунча мушук бормикин? Биз ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот рост ёки ёлғон эканлигига ойдинлик киртитиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати билан боғландик. Берилган маълумотга кўра мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилган.

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимидан ушбу ҳолатнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги, бошқармада ушбу ҳолат бўйича ҳеч қандай иш кўриб чиқилмаганлиги маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!