Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Ҳиндистонга экспорти кўпайтирилади

Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Ҳиндистонга экспорти кўпайтирилади

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Ҳарьяна штати Деҳлидаги ваколатхонаси раҳбари Дамму Суреш билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, турли соҳаларда ривож топиб бораётган халқаро алоқалар, хорижлик сармоядорлар фаолияти учун яратилган қулай муҳит ҳақида маълумот тақдим этилди.

Мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган инвестициявий лойиҳалар ва экспортбоп тайёр маҳсулотлар бўйича таклифларни ҳинд томони катта қизиқиш билан кутиб олди.

Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқалар изчил ривож топаётганини мамнуният билан таъкидлади.

Жумладан, Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил Ҳарьяна штатига амалий ташрифи давомида икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига асос солинган эди. Бугунги кунда турли соҳа вакиллари томонидан ўзаро манфаатли алоқалар мустаҳкамланиб бормоқда.

Учрашувда ҳудудлараро муносабатларни янада ривожлантириш, хусусан, инвестициялар оқимини кўпайтириш, янги қўшма корхоналар тузиш, Фарғонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш, сайёҳлик алмашувини фаоллаштириш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!