Фарғонада чумчуқ гўштидан таомлар тайёрланадиган кафе очилди

Фарғонада чумчуқ гўштидан таомлар тайёрланадиган кафе очилди

Фарғонада чумчуқ гўштидан таом тайёрланадиган емакхона очилгани ҳақида “Ekolog.uz” Telegram-канали хабар бермоқда. Ушбу кафе Бувайда тумани Янгиқўрғон додхоҳ маҳалласида жойлашгани айтилмоқда.

Таъкидланишича, чумчуқлар фақат ҳашаротлар билан озиқланади, полопонларини ҳам шу ҳашаротлар билан боқади. Айниқса, баҳор фаслида чумчуқларнинг фойдаси жуда сезиларли бўлади. Бир жуфт чумчуқ бир ойда 3 кг гача боғ зараркунандаларини еб битиради.

Экофаоллар вилоят Экология бошқармаси, Экологик партиянинг вилоят бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришини сўрамоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!