Фарғона ва Қозоғистоннинг Атирау вилоятлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Фарғона ва Қозоғистоннинг Атирау вилоятлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев Қозоғистоннинг Атирау вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Серик Айдарбеков бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Атирау вилоятига Фарғона вилоятидан қишлоқ хўжалиги ва текстиль маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, Атирау вилоятида балиқчилик яхши ривожланганлиги боис, бу соҳада ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди, Атирау шаҳрида Фарғона вилояти Савдо уйини очиш таклиф қилинди.

Мулоқот давомида июнь ойида икки томон ўртасида онлайн мулоқот ўтказишга ва ҳамкорлик учун зарур маълумотлар алмашинишга, ортидан Фарғона вилояти делегациясининг Атирау вилоятига ташрифини ташкиллашга келишиб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!