Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпаниясининг инсонпарварлик ёрдами ортилган самолёти Исроилга етиб келди, аммо Фаластин миллий маъмурияти уни қабул қилишдан бош тортди, деб хабар бермоқда Maan агентлиги.
“Фаластин маъмурияти ва Ғазога коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Etihad Airways авиакомпаниясининг инсонпарварлик ёрдами ортилган самолёти тарихда илк бор Абу-Дабидан Исроилга келиб қўнди”, – деб хабар берганди кеча Исроил ТИВ.
Maan агентлигининг ёзишича, Фаластин ҳукумати БАА жўнатган инсонпарварлик ёрдамини олишни рад этган.
“БАА Фаластин маъмурияти билан келишмагани учун Фаластин ҳукумати бу юкни олишдан бош тортди. Фаластин миллий маъмурияти ҳукумати ушбу юк БАА ва Исроил ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши учун “кўприк” бўлишини истамайди”, – деган агентлик манбалари.
Манбаларнинг қайд этишича, фаластинликларга мўлжалланган инсонпарварлик ёрдамлари Исроил орқали эмас, Фаластин миллий маъмурияти орқали мувофиқлаштирилиши лозим ва “муносабатларни яхшилаб олиш учун тиргак бўлмаслиги” керак.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.