Европа Иттифоқи кенгаши ўзининг Тинчлик жамғармаси бюджетини 2 миллиардга оширишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича олий вакили Жозеп Боррел маълум қилди.
"Бугунги қарор Европа Тинчлик Жамғармаси бюджетини 7,9 миллиард евродан кўпроққа оширади. Ушбу воситанинг молиявий барқарорлигини таъминлаш нафақат Украинани, балки Европа, Африка ва Яқин Шарқнинг бошқа қисмларидаги ҳамкорларни ҳам қўллаб-қувватлаш учун жуда муҳим", — дея таъкидлади Боррелл.
Европа Тинчлик Жамғармаси 2021 йил март ойида Европа Иттифоқининг унга кирмайдиган давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши учун яратилган. Ҳозирда бу фонд Украинага берилаётган барча турдаги ёрдамларни, жумладан, ҳарбий ёрдамни ҳам молиялаштиради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.