Европа Иттифоқи Молдовага макромолиявий ёрдамни икки баравар оширди

Европа Иттифоқи Молдовага макромолиявий ёрдамни икки баравар оширди

Европа Иттифоқи Молдовага макромолиявий ёрдам миқдорини икки баравар ошириб, 295 миллион евро ажратди.

“Кенгаш Молдовага бир йил аввал келишилган макромолиявий ёрдам миқдорини деярли икки баравар оширишга қарор қилди. 2022 йил апрел ойида Кенгаш Европа Иттифоқига Молдовага 150 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди. Бугун Кенгаш бу миқдорни 145 миллион еврога оширди, яъни Молдовага бериладиган ёрдамнинг умумий миқдори 295 миллион еврони ташкил этади”, — дейилади Европа Иттифоқи кенгаши баёнотида.

Ҳужжатда, шунингдек, Европа Иттифоқининг макромолиявий ёрдами Молдовада иқтисодиётни барқарорлаштириш ва таркибий ислоҳот дастурини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги, ХВФ билан молиявий келишув доирасида тақдим этилган ресурсларни тўлдириши тушунтирилган.

Баёнотда қайд этилишича, 220 миллион евро кредитлар, 75 миллион евро эса грантлар ҳисобидан берилади, бу эса Молдова тўлов баланси эҳтиёжларини қондиришга ёрдам беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!