Евроиттифоқ Россиядан нефть маҳсулотлари нархининг юқори чегарасини тасдиқлади

Евроиттифоқ Россиядан нефть маҳсулотлари нархининг юқори чегарасини тасдиқлади

ЕИ Кенгаши шанба куни Россиядан нефть маҳсулотлари нархининг максимал чегарасини расман тасдиқлади.

“Бугун ЕИ Кенгаши Россияда ишлаб чиқариладиган ёки Россиядан экспорт қилинадиган нефт маҳсулотлари учун иккита юқори нарх чегарасини белгилашга қарор қилди”, — дейилади Европа Иттифоқи кенгаши матбуот баёнотида.

Хабарда айтилишича, хом нефтга чегирма билан сотиладиган нефть маҳсулотларининг биринчи чегараси бир баррел учун 45 доллар, иккинчиси – хом нефтга нисбатан юқори нархда сотиладиган нефт маҳсулотлари учун – бир баррел учун 100 доллар қилиб белгиланган.

Қарор 2023 йил 5 февралдан кучга киради. Бу муддатдан олдин сотиб олинган ва юкланган Россия нефть маҳсулотларини олиб юрувчи кемалар учун 55 кунлик ўтиш даври назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!