Евро—2024. Словакия кутилмаганда Бельгия устидан ғалаба қозонди

Евро—2024. Словакия кутилмаганда Бельгия устидан ғалаба қозонди

Футбол бўйича Европа Чемпионатининг E гуруҳининг 1-турида Бельгия ва Слокавия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Словакия терма жамоаси футболчиси Шранс ҳисобни очди. Бўлим 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда белгияликлар ҳужумкор ўйин намойиш этса ҳам дарвозани ишғол эта олмади. Учрашув Словакиянинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

Гуруҳнинг биринчи ўйинида Руминия Украина устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Евро—2024

1-тур

17 июнь, душанба

Бельгия – Словакия 0:1

Голлар: 0:1 – 7 Шранс.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!