Эшитдингизми?.. Бугун жума 13 июль куни қуёш тутилиш ҳодисаси содир бўлди…

Эшитдингизми?.. Бугун жума 13 июль куни қуёш тутилиш ҳодисаси содир бўлди…

Унда ой қуёшнинг учдан бир қисмини ёпиб қўйди. Аммо бу табиат мўъжизасини кўриш фақат Австралия ва Антарктидада яшовчиларгагина насиб этди. Шу сабабли интернет сайтларида одамлар қуёш тутилишини фақат пингвинлар ҳамда кенгурулар томоша қилиш бахтига муяссар бўлганини айтиб ҳазиллашишди ҳам.

Қуёш тутилиши Тошкент вақти билан соат 06: 48 да ҳинд океанининг жануби-ғарбий қисмида бошланиб, 09: 14 да Янги Зеландия ва Антарктидада якун топди. Шунинг билан 2018 йил ҳисобида иккинчи қуёш тутилиш ҳодисаси юз берди. Биринчиси шу йил 15 февралда кузатилганди. Навбатдаги қуёш тутилиши эса 2018 йил 11 августида содир бўлади.

Бундан ташқари, 28 июль кечаси ой тутилиши ҳам кутилмоқда. Ой қон рангига кириб, бу ҳолатни Европанинг шарқий ҳудудлари, Россияда томоша қилиш имкони туғилади. Шу билан бир қаторда Марс сайёраси Ерга максимал даражада яқин келади. Уни осмон-у фалакда оч қизил рангдаги нуқта кўринишида кузатиш мумкин бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!