"Х" ижтимоий тармоғи маъмурияти Эрон етакчиси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг саҳифасини блокдан чиқарди.
Бу ҳақда "ТАСС" агентлиги хабар бермоқда.
Ҳисоб 27 октябрь куни платформа қоидаларини бузгани учун тўхтатиб қўйилди - блокировка тахминан бир кун давом этди. Бироқ, Хаманаийнинг бошқа тиллардаги ҳисоблари очиқлигича қолди.
Блоклаш Эрон диний етакчиси "Исроилнинг Эронга нисбатан қилган хатоси"га ишора қилган хабар эълон қилинганидан кейин содир бўлди. "Биз унга Эрон халқининг кучи, қобилияти, ташаббуси ва иродаси қандай эканини тушуниб берамиз", — дейилган постда.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.