Эрон Ғазодаги хатти-ҳаракатлари сабабли Исроилга қарши Халқаро жиноий судга даъво бериши мумкин

Эрон раҳбарияти Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари юзасидан Халқаро жиноий судга даъво аризаси билан мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Носир Канани Чафи маълум қилди.
Дипломатнинг қайд этишича, Эрон Ар-Риёдда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити резолюциясига мувофиқ Халқаро жиноий судга тақдим этиладиган ҳужжат тайёрлаш учун махсус комиссия тузган.
20 ноябрь куни Эрон Исроил учун бир неча жабҳада уруш бошланишини башорат қилди. Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИРҚК) собиқ раҳбари Моҳсин Ризоий маълум қилди, дея хабар беради Al Arabiya телеканали.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).