Ерга 1 километр катталикдаги астероид яқинлашмоқда

Ерга 1 километр катталикдаги астероид яқинлашмоқда

Катталиги 400 метрдан 1 километргача бўлган Астероид 162082 (1998 HL1) 25 октябр куни Ерга яқинлашади. Бу ҳақда ер олди объектларини тадқиқ қилиш маркази - NASA хабар бермоқда.

NASA маълумотига кўра, объект 25 октябрь куни Москва вақти билан 20.21да Ерга жуда яқин масофага келади. Астероид Ер сайёрасига таҳдид солмайди. У сайёрадан Ойгача бўлган 16та масофага тенг яқинликда ўтади. 

Астероид "Аполлонлар" гуруҳига мансуб. У 1998 йилнинг 18 апрелида кашф қилинган. Бу гуруҳда жами 5 мингдан ортиқ астероидлар маълум.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!