Эрдўғон Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Эрдўғон Ўзбекистон ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан бирга Анқарадаги "Миллат кутубхонаси"нинг очилиш маросимида иштирок этди.

Тантанали маросимда Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Жумладан, “Ўзбекистон биз учун маданий тасаввуримизни шакллантирган олимларни етиштирган, илм, ирфон ва маданият дунёмизни таъминлаган ҳаёт булоқларимиздан энг муҳимидир.

Беруний, Мирзо Улуғбек, Ибн Сино, Хоразмий, Али Қушчи каби олимлар, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд сингари улуғларимиз бизга Мовароуннаҳрнинг армуғонидир”, деди Туркия  Президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!