Эрдўғон Москвадаги Ғалаба парадига таклиф қилинди

Эрдўғон Москвадаги Ғалаба парадига таклиф қилинди

Россия Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни 2020 йилги Ғалаба парадига таклиф қилди.

Россиянинг Анқарадаги элчихонаси вакилларига кўра, Туркия томонидан ҳозирча бу таклифга розилик берилмаган. Мамлакат президенти маъмурияти ҳам Эрдўғоннинг Москвадаги юбилей тадбирларида иштирок этиш режаси борлигини тасдиқламади.

Шу пайтгача Туркиянинг ҳеч бир раҳбари Қизил майдондаги парадда қатнашиш учун Москвага келмаган. Мамлакат расман иккинчи жаҳон урушида иштирок этмаган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!