Эрдўғон Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини глобал хавфсизликка таҳдид деб атади

Эрдўғон Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини глобал хавфсизликка таҳдид деб атади

Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари минтақавий ва глобал хавфсизликка таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан учрашувда маълум қилди.

«Исроил томонидан Фаластин ҳудудларида, хусусан, Ғазода содир этилган геноцид давом этмоқда, бу жиноятлар билан Исроил Шарқий Қуддусда нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликка ҳам таҳдид солмоқда», — деган Туркия раҳбари. Унинг таъкидлашича, «халқаро ҳамжамият бу масалада Исроилга босим ўтказиши керак».

Тахминан икки соат давом этган учрашувда Туркия ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар, Ғазодаги вазият, «Озарбайжоннинг ишғолдан озод қилинган ҳудудлари»даги тиклаш ишлари, минтақавий ва глобал муаммолар муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!