Эрдўғаннинг айтишича, Туркия Сурия ва Ироқ билан чегарадаги операцияларни якунлагани йўқ

Эрдўғаннинг айтишича, Туркия Сурия ва Ироқ билан чегарадаги операцияларни якунлагани йўқ

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия Сурия ва Ироқ билан чегарадаги ҳарбий амалиётларини якунламаганини айтди.

Бу ҳақда у TVnet'га берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бизнинг трансчегаравий операцияларимиз тугамади”, деди Туркия президенти. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Анқара фақат керакли дақиқани кутмоқда.

Апрел ойи охирида Эрдўған Туркия разведкаси томонидан Сурияда тақиқланган “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти етакчиси Абу ал-Ҳусайн ал-Курайиши йўқ қилинганини эълон қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!