Эрдўған Исроилга ташриф буюриш ниятида

Эрдўған Исроилга ташриф буюриш ниятида

Туркия президенти ташрифини Нью-Йоркда яҳудий ташкилотлари йиғилиши олдидан нутқ сўзлаган ҳолда маълум қилди. Шу билан бирга, у айнан қачон амалга оширилишига аниқлик киритмади.

Айни вақтда Исроил Бош вазири Яир Лапиднинг БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Эрдўған билан учрашиши кутилмоқда.

Эрдўған яқинда Исроилга янги элчини имкон қадар тезроқ тайинлашини маълум қилган эди. Исроил аллақачон Туркиядаги элчисини тайинлаган.

Маълумот ўрнида, бир ой олдин томонлар дипломатик муносабатларни тиклаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!