Эрдоған билан Байден Нью-Йоркда учрашиши мумкин

Эрдоған билан Байден Нью-Йоркда учрашиши мумкин

Туркия ва АҚШ президентлари Режеп Таййип Эрдоған билан Жо Байден келаси ойда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош ассамблеяси мажлиси доирасида учрашув ўтказиши мумкин, деб ёзмоқда Sabah газетаси манбаларга таяниб.

"Туркиянинг АҚШдан F-16 самолётларини сотиб олиш бўйича музокаралари анчадан буён давом этмоқда. Ушбу масала келаси ойда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ саммитида Туркия етакчисининг Оқ уй раҳбари билан учрашганида кўтарилиши мумкин", - дейилади газета берган хабарда.

Туркия АҚШдан 40 та F-16 қирувчи самолётларини сотиб олишни ва яна ўзидаги 80 та шундай самолётни модернизация қилишни режалаштирмоқда. Бу масалада президент Жо Байден конгресс санкциясига умид қилаётганини таъкидлаганди. Бироқ бир гуруҳ конгрессменлар F-16 қирувчи самолётларни Туркияга сотишга қарши эканини маълум қилган. Қолаверса, ушбу келишувга Греция ҳам фаол тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳатто, Эрдоған билан Греция бош вазири Кириакос Мицотакис муносабатларига совуқчилик тушишига ҳам сабаб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!