АҚШ ва Европада автомобиль транспорти учун бензин ва дизель ёқилғисига бўлган талаб аллақачон энг юқори чўққига чиқди ва бу йил Хитойда энг юқори чўққига чиқиши кутилмоқда. Ҳиндистонда ушбу ёқилғига нисбатан талаб 2030 йилларда пасайишни бошлайди.
Bloomberg прогнозларига кўра, электр транспорт воситалари 2040 йилга бориб нефтга бўлган кунлик 20 миллион баррель талабни сиқиб чиқаради. Бу электр транспорт воситалари туфайли ҳозирги пасайишдан 10 баравар кўп.
Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси Давлат Иқтисодиёт ва технология илмий-тадқиқот институти президенти Лу Жусюаннинг таъкидлашича, 2024 йилда Хитойда электр транспорт воситалари нефтга нисбатан 20 миллион тонналик талабни камайтиради. Бу эса мамлакатдаги бензин ва дизель ёқилғисининг барча истеъмолини 10 фоизига тенг.
Бироқ Хитойда гибрид автомобиллар билан бир қаторда, янги электр транспорт воситалари (НEВ) сотуви икки ойлик даврда 2023 йилдаги 36,2 фоиздан 37,5 фоизга ўсган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.