Элдор Шомуродовга Италиянинг бошқа бир клуби қизиқиш билдирмоқда

Элдор Шомуродовга Италиянинг бошқа бир клуби қизиқиш билдирмоқда

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Рим клубини тарк этишга яқин турибди. Ҳужумчининг хизматларига “Торино” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere Gramata нашри ёзмоқда.

Манбанинг қайд этишича, “Торино” аллақачон футболчини сотиб олиш бўйича сўров юборган. Қайд этилишича, Турин клуби ҳамюртимизни кейинроқ сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи.

Шомуродов ўтган мавсумда "Рома"нинг 40та ўйинида майдонга тушди. Ҳужумчи бешта гол урди ва олтита голли узатмани ҳам амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!