Яқин келажакда Африка қитъасида аҳоли сони бўйича иккинчи йирик мамлакат ҳисобланган Эфиопия йўлларида фақат электр транспорт воситалари ҳаракатланади. Бундай қарорга келиш учун арзирли сабаб бор: ўтган йил давлат қазиб олинадиган ёнилғи импортига қарийб 6 миллиард доллар сарфлаган. Айни маблағнинг ярмидан кўпи автомобил ёнилғисига тўғри келган.
Транспорт ва логистика вазири Алему Симе миллий логистика режасини қатъий эълон қилди:
– Қарор қабул қилинди: ноэлектр транспорт воситаларининг Эфиопияга кириши тақиқланади.
Чеклов сиёсатидан кўзланган асосий мақсад зарарли чиқиндини ва шаҳар марказида шовқин даражасини камайтириш.
Мамлакатга кириб кела бошлаганда, электромобилга талаб кам эди, аммо бутун дунё бўйлаб ёнилғи нархи ошиши ва жорий тақиқ туфайли эфиопияликлар электромобилга ўтишга мажбур бўлмоқда. Энг оддий шундай машина тахминан икки минг евро туради. Электр транспорт воситасини ишлатиш ҳам қулай, чунки бу давлатда ток нисбатан арзон. Африка бўйича энергия салоҳияти энг юқори бўлган Эфиопиядаги давлатга қарашли энергетика компанияси – EELPA маълумотига кўра, мавжуд электр станцияси қуввати ҳозир 5249 МВт. Бу мамлакатни электр узатиш соҳасида қитъа кашшофига айлантиради. Ҳатто, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришган қўшни Кения ҳам бундай натижага эриша олмайди.
Афсуски, Эфиопияда электр транспортига ўтиш жараёни муаммосиз кечмаяпти. Автомобил сотувчилари ва электр транспорти воситаси ҳайдовчилари машинани уйда қувватлантириши керак. Ҳозирча қувват берувчи жамоат станциялар мавжуд эмас.
Автомобилга эгалик қилиш бўйича жаҳонда энг паст кўрсаткичлардан бири айнан 122 миллион киши истиқомат қиладиган Эфиопияга тегишли. Бу давлатда ҳар минг фуқарога икки машина тўғри келади.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг Жанубий Корея кемасига уюштирган ҳужумидан сўнг, Сеулни Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйиш операциясига қўшилишга чақирди.
Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.