Дўсматов ва Кармона IBA камари учун жанг олдидан тарози ва face to face маросимида иштирок этди

Дўсматов ва Кармона IBA камари учун жанг олдидан тарози ва face to face маросимида иштирок этди

"Ҳумо Арена" саройида катта бокс оқшоми ўтказилади.

IBA Чемпионлар оқшомининг марказий жангида Ҳасанбой Дўсматов (6-0, 5 КО) WBC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар, испаниялик Самуэль Кармона (10-1, 4 КО)га қарши рингга кўтарилади. Боксчилар тарозидан ўтиш ҳамда face to face, яъни нигоҳлар тўқнашуви маросимида юзма-юз келишди. Жанг ғолиби Халқаро бокс федерацияси IBA чемпионлик камарини қўлга киритади.

"Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган 30 ёшли Дўсматов тарозида 50,80 кг, 27 ёшли Кармона эса 50,85 кг вазн қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!