Душманлар Грузияни «харитадан ўчириб ташламоқчи»

Душманлар Грузияни «харитадан ўчириб ташламоқчи»

Грузияга «душман» бўлган ташқи кучлар мухолифат партиялар ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида Грузияни «харитадан ўчириб ташламоқчи, дейди ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси асосчиси Бидзина Иванишвили.

«Мамлакатимизга душман кучлар маҳаллий агентлар қўли орқали Грузияни харитадан ўчириб ташламоқчи. Улар асрлар давомида ҳеч бир босқинчи қила олмаган нарсага ҳозирлик кўришмоқда», — деди Иванишвили Телави шаҳрида ҳукмрон партиянинг сайловолди йиғилишида сўзлаган нутқида.

Иванишвилига кўра, собиқ президент Михаил Саакашвили асос солган «Бирлашган миллий ҳаракат» партияси ва унинг атрофида тўпланган сиёсий, нодавлат ва оммавий ахборот воситалари «ташқи кучлар манфаатларини кўзлаб, Грузияни уруш даҳшатларига тортишга ҳаракат қилмоқда».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!