"Телеграм" мессенжери ҳар доим Европа Иттифоқи қонунларига қатъий риоя қилган. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров айтди.
Шу тариқа у француз оммавий ахборот воситаларининг айбловлар илгари сурилганидан кейингина "Телеграм" Европа Иттифоқи қонунчилигига риоя қила бошлагани ҳақидаги баёнотларига изоҳ берди.
"Бу ёлғон. "Телеграм" доим Европа Иттифоқи қонунларига амал қилган", — деб ёзган Дуров ўзининг "Телеграм" каналида.
Шу билан бирга Дуровнинг аниқлик киритишича, айнан француз полицияси "эътиборсиз қолган" ва қонуний йўл билан "Телеграм"га сўровлар юборганидан сўнг Европа Иттифоқи қонунларига риоя қила бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 17 март куни Дуров Дубайга қайтганини тасдиқлаган эди. У иш давом этаётганини қўшимча қилди ва барчага ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.