Times Higher Education (THE) томонидан 2024 йил учун жаҳон университетлари рейтинги эълон қилинди. Мутахассислар Хитой университетларининг жадал ривожланишини қайд этмоқда.
Яқинда тақдим этилган этилган THE World University Rankings-2024 маълумотларига кўра, Оксфорд университети саккиз йилдан буён дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Биринчи ўнталикда Гарвард (4-ўрин) ва Кембриж (5-ўрин) ҳали ҳам жадвалнинг юқори қисмида жойлашган.
Бироқ кучли бешталик ўринлари бироз ўзгарди, Стенфорд 2023 йилдаги учинчи ўриндан бу йилги рейтингда иккинчи ўринга, Массачусет Технология институти 2023 йилдаги бешинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди.
Жорий йилда АҚШ ва Буюк Британия ҳамда Европа университетлари позицияларида сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Айни пайтда Осиёдаги университетлар, айниқса, Хитойдаги олий таълим муассасалари ўсишда давом этмоқда.
Цинхуа (12) ва Пекин (14) университетлари рейтингда Пенсилвания, Жон Хопкинс ва Колумбия университетларини ортда қолдирди.
Япониянинг Токио университети Осиёнинг ўсиб бораётган академик таъсири тенденциясини давом эттириб, Эдинбург университети, Лондон Кингс коллежи ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар академиясини ортда қолдириб, 10 поғона юқорилади ва 29-ўринга кўтарилди.
Олти йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, АҚШ университетларининг ўртача рейтинги 2019 йилгига қараганда 296-ўриндан сўнгги таснифда 348-ўринга тушиб кетган. Буюк Британиянинг ўртача рейтинги ҳам сезиралри даражада – 451 дан 477 гача пасайгани кузатилган.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон ҳукумати агар Исроил армияси Ливандаги нишонларга ҳужум қилишда давом этса, Қўшма Штатлар ва Исроил билан икки ҳафталик сулҳга содиқ қолиш мажбуриятини бажаришдан бош тортади.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.