Дубай Марина ҳудудида дунёдаги энг баланд турар жой биноси – Six Sense Residences мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Тime Out Dubai хабар берди.
Осмонўпар бинонинг баландлиги 122 қават бўлиши ва 2028 йилгача қуриб битказилиши кутилмоқда. Лойиҳа Тhе Palm Jumeirah’да Six Sense меҳмонхонаси очилишидан кейин эълон қилинган. Қурилиш Дубайдаги Select Group компанияси билан биргаликда амалга оширилади: лойиҳа доирасида қуриладиган 251 та турар жой Дубайда тақдим этилган турар жой биноларидан сезиларли фарқ қилади.
Лойиҳа соғлом турмуш тарзи ва инсон фаровонлигига йўналтирилган бўлиб, бу архитектура ва барча интерер деталларида намоён бўлади.
Мисол учун, турар жой эгалари сенсорли тренинг ускуналари ва соғломлаштириш шкафини ўз ичига олган Sleep With Six Sense номли ётоқхоналарга буюртма бериши мумкин, — дейилади хабарда.
Қулайликлар қаторидан узоқ умр кўриш маркази, спорт зали, криётерапия хоналари, кристалл товушлари ёрдамида даволаш хонаси ва гидротерапия муолажалари билан жиҳозланган курорт мавжуд. Кузатув майдончасида, 109-қаватда 25 метрли бассейн ўрнатилади. Мажмуада оммавий дам олиш, ўйин хонаси ва кинотеатр бўлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.
Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.
Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.