Донецк бозоридаги отишмада 6 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди

Донецк бозоридаги отишмада 6 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди

Украина Қуролли кучлари томонидан Донецк бозорининг ўққа тутилиши оқибатида олти нафар тинч аҳоли вакили қурбон бўлди, яна олти нафари яраланди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар тарқатмоқда.

Жабрланганларнинг аҳволи ҳозирча номаълум. Маълумотлар аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Донецк маркази 22 сентябрь куни оммавий ўққа тутилгани хабар қилинганди. Хусусан, шаҳар бозори шикастланган, йўловчи автобуси вайрон бўлган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, автобусда кичкина бола бўлган, у вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!