Дональд Трамп қанча нафақа олмоқда?

Дональд Трамп қанча нафақа олмоқда?

Шу йилнинг январь ойи охиридан бошлаб AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президентлик нафақасини олишни бошлади ва шу вақтдан бери у 65 минг доллар олди, деб ёзади Business Insider.

Трамп собиқ президент сифатида йиллик 221 минг доллардан ортиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга. У солиқлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан 2021 йил 20 январгача AҚШ президенти бўлиб ишлаган. Трамп давлат раҳбари сифатида президентнинг маошини (йилига 400 минг доллар) рад этди. Aммо қонунга кўра, уни тўлаш кераклиги сабабли, республикачи турли вазирликларга, шунингдек коронавирус учун дори-дармонларни ишлаб чиқаришга пул ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!