Домодедово халқаро аэропортига/дан саёҳат қилаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Домодедово халқаро аэропортига/дан саёҳат қилаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Москва шаҳридаги Домодедово халқаро аэропортига/дан саёҳат қилаётган йўловчилар диққатига!

Хорижий фуқаролар учун паспорт назоратидан ўтиш тартибига ўзгартиришлар киритилгани ҳақида маълум қиламиз. 2024 йил 1-октабрдан бошлаб паспорт назорати кабиналарида қўшимча равишда суратга олиш ва дактилоскопик назорат (бармоқ изларини олиш) амалга оширилади.

Москванинг Домодедово аэропортидан режалаштирилган авиақатновларга парвоздан олдинги назоратдан ўтишга улгуриш учун аэропортга вақтлироқ боришингизни сўраймиз,- дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!