Доллар нархи яна кўтарилди

Доллар нархи яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 15 июль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, бир АҚШ доллари 8584 сўм 94 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 6 сўм, 14 тийинга қимматлади.

Евро курси эса 45 сўм 52 тийинга қимматлаб, 1 евро 9673 сўм 87 тийинни ташкил этди.

Россия рублининг курси 1 сўм 82 тийинга қимматлаб, 136 сўм 34 тийинга етди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!