Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ва ўзига билдирилган ҳақоратларга муносабат билдирди.
"Баъзи одамларимизни тушунмай ўлиб кетсам керак. Айрим фикрларни ўқиб, кўнгил озади. Карьераси давомида клубларнинг ҳаром пулига кун кўрган одамлар-у, ёнига озгина қўшиб берса сизниям қўшиб сотадиган агентлардан ЖЧ йўлланмасини кутганингизнинг ўзи кулгули. Кетмон ўзидан-ўзи учмай қолмайди, биз нимани нотўғри қилаётганимиз Ўзига аён. Энг тепада бизга ўхшаганларни ҳимоя қилиб турган одам бўлмаганида, айримлар футболни ямлаб ютиб юборарди.
Менга бўлаётган ҳақоратлар норм ҳодиса, бу ишимнинг бир қисми. Аммо ўша ҳақоратларга тупурган жойим бор. Чунки на футболга ва на ватанга ҳиёнат қилиб ишлаган одам эмасман, тарбиямиз шунақа", деб ёзди у.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.